Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Насаф" учрашувида совғаларга эга бўлинг!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида 22 май куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги учрашувида мухлислар қатор совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал биринчи ўйинида жамоамиз "Насаф"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, эсдалик совғалари сифатида 4та "IPhone 7 32 Gb" ва асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотилмоқда.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!