Клуб янгиликлари

Терма жамоаларга 14 нафар футболчимиз чақирилди

Клуб янгиликлари

ФИФА кунларида миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоаларига "Пахтакор"дан 14 нафар футболчи таклиф этилди.

Миллий терма жамоага  Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев ва Ҳожимат Эркинов чақирилди. Бу футболчилар 30 март куни клуб ихтиёрига қайтишади.

Олимпия термасига эса Аббос Файзуллаев ва Диёр Холматов таклиф этилган. Улар 31 март куни клуб ихтиёрига қайтиб келишади.

Ёшлар терма жамоаси таркибига Отабек Боймуродов, Абубакир Ашуров, Иззат Пўлатов, Беҳруз Асқаров, Аббос Эргашбоев ва Рустам Турдимуродов чақирилди. Улар 27 март куни клуб ихтиёрига қайтишади.

Суперлигада навбатдаги ўйинни жамоамиз 1 апрель куни Тошкентда "Навбаҳор"га қарши ўтказади.