Клуб янгиликлари

Чераннинг голи "Нефтчи" устидан ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари
Дастлабки дақиқаларда майдонда шиддатли кураш кечди. Иккала жамоа ҳам марказда устунликни ўз тарафига оғдиришга уринди. Илк хавфли зарбани меҳмонлар беришди. Ғуломовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 21-дақиқада эса фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Исмоилов майдон марказида Алибоевга нисбатан жуда қўпол ўйнагани туфайли майдондан четлатилди. Бўлим охирларида "Пахтакор" икки қулай вазиятдан фойдалана олмади. Эркинов дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб дарвозага кучли зарба йўллай олмади. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборишга улгурди. Кейинроқ Алибоевнинг кучли зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим бошидан ҳужумкорликни оширган жамоамиз 52-дақиқада ҳисобни очди. Алижонов ўнг қанотда бир рақибни алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Черанга аниқ етказиб берди. Драган эса бўш қолган дарвозани хотиржамлик билан ишғол қилди.

Голдан сўнг ташаббус янада жамоамиз тарафига ўтди. Сайфиев, Турғунбоевнинг икки уриниши ва Рашидовнинг зарбаларидан сўнг "Нефтчи" посбони Тўраев тўпни қайтариб юборди. Бир вазиятда Эркинов дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ тўпни дарвозага йўллашга кеч қолди ва ҳимоячи хавфни бартараф қилди. Ўйин охиригача тўп назоратини сақлаб турган "Пахтакор" энг принципиал рақиби устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 1:0 (0:0)
10 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 5130 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, А.Маражабов, З,Абдураҳмонов, Ҳ.Набиев.
ВАР ҳакамлари: Э.Турсунов, Ж.Саидов.
Назоратчи: В.Коваленко.
Комиссар: С.Қудратиллаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Шаркич, 67), Алибоев, Турғунбоев (Рашидов, 67), Эркинов (Розиев, 90), Черан.
"Нефтчи": А.Тўраев, Убайдуллаев (Сарич, 73), А.Ғофуров, Стойкович, М.Ғофуров, Л.Тўраев, Қиличев (Ҳ.Ғофуров, 60), Исмоилов, Есич (Қўзиев, 73), Ғуломов (Абдуллажонов, 90+2), Ҳошимов (Абдуллаев, 60).
Гол: Черан, 52 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: А.Ғофуров, 28. Убайдуллаев, 52. Қиличев, 56. Хаджиев, 60. Ҳ.Ғофуров, 74. Ларин, 82. Тўраев, 88. Шаркич, 90+3.
Четлатиш: Исмоилов, 21.