Клуб янгиликлари

"Нефтчи" билан ўйинни Рустам Лутфуллин бошқаради

Клуб янгиликлари
Суперлига 2-тури учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.

Тошкентда "Нефтчи"га қарши кечадиган беллашувни Рустам Лутфуллин бошқариб боради. У ҳозиргача Суперлигада уч марта "Пахтакор" иштирокидаги ўйинда ишлаган ва унда жамоамиз ғалаба қозонган. Лутфуллинга қанотларда Анвар Маражабов ва Зиёдилла Абдураҳмонов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Унда Элёр Турсунов асосий ҳакам вазифасини бажаради.

"ПАХТАКОР" – "НЕФТЧИ"
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон), Ҳасан Набиев (Тошкент).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).
VAR ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро).
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов (Тошкент).
VAR назоратчи: Валентин Коваленко (Тошкент).
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.