Клуб янгиликлари

Дербида дуранг

Клуб янгиликлари

Олий лиганинг 11-турида жамоамиз "Бунёдкор" майдонида дербида дуранг ўйнади.

Биринчи бўлим мезбонлар ташаббуси остида бошланди. Қосимовнинг хавфли зарбасини Лобанов бартараф этган бўлса, 11-дақиқада ҳимоячилар хатосидан сўнг Ҳамдамов жарима майдони ичида зарба бериб, ҳисобни очди - 1:0. Салдан сўнг Лобанов Умировнинг юқори бурчакка йўллаган зарбаси йўлига тўсиқ бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин кўрсатган "Пахтакор" кетма-кет қулай имкониятларга эга бўлди. Сергеев икки бор қулай вазиятдан фойдалана олмади. 71-дақиқада Игорни йиқитишгани сабабли 25 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Андреевнинг зарбасидан кейин тўп рикошет ҳолатда дарвозага бориб тушди - 1:1.

Ушбу натижа ўйин якунигача ўзгармади. Тошкент дербисида жамоалар биттадан очкога эга чиқишди.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:0)
17 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 2123 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, С.Шоюсупов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.
"Бунёдкор": Зуҳуров, Комилов, Ашурматов, Шукуров, Аҳмадалиев, Иброҳимов, Қосимов (Тўхтасинов, 61), Умиров, Шомуродов (Икромов, 90+2), Ҳамдамов, Нурматов (Эсонқулов, 76).
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Ораховац, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов (Булят, 80), Иброҳимов (Нуруллаев, 59), Козак, Каримов (Ҳакимов, 65), Сергеев.
Голлар: Ҳамдамов, 11 - 1:0. Андреев, 71 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Тожиев, 45+1. Комилов, 61. Ораховац, 82.