Клуб янгиликлари

Тарихий ўйинлар: Гейнрих ва Аҳмедовнинг голлари "Насаф" устидан ғалаба келтирган ўйин

Клуб янгиликлари

Тарихий учрашувлар рукнида 2009 йилги Ўзбекистон чемпионатида "Насаф" билан Тошкентда ўтган баҳсни томоша қилишингиз мумкин.

29 апрель куни чемпионатнинг 4-тури доирасида ўтган беллашув кескинликларга бой бўлган. Биринчи бўлимда жамоаларнинг ҳужумлари самара келтирмаган. Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга туширилган Александр Гейнрих ҳисобни очган. Кейин эса Одил Аҳмедов рақиб дарвозасини ишғол қилган. Шу тариқа "Пахтакор" 2:0 ҳисобида ютуққа эришган.

Ўйинни ушбу ҳаволада тўлиқ томоша қилинг:

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 2:0 (0:0)
2009 йил 29 апрель. "Пахтакор" стадиони. 11241 томошабин.
Ҳакам: Валентин Коваленко.
"ПАХТАКОР": Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Илҳом Суюнов, Боян Миладинович, Ғулом Ўрунов, Станислав Андреев, Дарко Маркович, Одил Аҳмедов, Шерзод Каримов (Дилшод Шарофетдинов, 90), Фарҳод Тожиев (Александр Гейнрих, 53), Зайниддин Тожиев (Садриддин Абдуллаев, 77).
"Насаф": Микола Павленко, Ботир Қораев, Анатолий Маткевич, Жаҳонгир Жиямуродов, Илҳом Шомуродов (Баҳодир Муртазоев, 69), Лутфулла Тўраев, Ҳамза Каримов, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев (Рустам Қодиров, 83), Самандар Шодмонов (Владимир Старецкий, 79), Олег Мельник.
Голлар: Гейнрих, 63 - 1:0. Аҳмедов, 68 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ф.Тожиев, 3. Миладинович, 42. Тўраев, 76.