Клуб янгиликлари

U-21 жамоамиз ТФА Кубогида гуруҳ ғолибига айланди

Клуб янгиликлари

Тошкентда ТФА Кубоги мусобақаси давом этмоқда.

Гуруҳдаги учинчи ўйинда "Нефтгазмонтаж" жамоасига қарши ўйнаган "Пахтакор" U-21 ғалабали одимини давом эттириб, сўнгги тур олдидан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиб бўлди. Рустам Турдимуродов томонидан киритилган икки тўп жамоамизга ғалаба келтирди. 15 февраль куни ўтадиган охирги тур баҳсларида ёшларимизнинг финалдаги рақиби маълум бўлади.

"НЕФТГАЗМТОНТАЖ" - "ПАХТАКОР" U-21 - 1:2
Голлар: Қодиров 14 - Турдимуродов 27, 76.