Клуб янгиликлари

Иккинчи назорат баҳсида "Уфа" билан дуранг

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Туркия йиғини доирасида навбатдаги назорат ўйинида Россия премьер-лигаси вакили "Уфа" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Беллашув рақибнинг тезкор голи билан бошланди. Бурчакдан узатилган тўпни Ботака яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади. Шундан кейин ташаббус жамоамиз тарафига ўтди. Холматовнинг уринишидан сўнг тўпни россияликлар посбони қайтарди. 28-дақиқада чиройли уюштирилган ҳужумда Алибоевнинг узатмасидан кейин Рашидов мувозанатни тиклади - 1:1.

Ўйиннинг қолган вақти мобайнида жамоамиз устунлик билан ҳаракат қилди. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилиш насиб этмади. Шу тариқа иккинчи назорат ўйини дуранг билан тугади.

Учинчи назорат учрашуви 15 февраль куни "Динамо" Тбилисига қарши бўлиб ўтади.

"Пахтакор" - "Уфа" 1:1. Ўйиндаги эътиборли ҳолатларни томоша қилинг:


"ПАХТАКОР" - "УФА" - 1:1 (1:1)
"Пахтакор": Қувватов (Суюнов, 46), Алижонов (Эргашбоев, 78), Хаджиев, Аъзамов (Ларин, 61), Сайфиев (Ёқубов, 90), Ҳамробеков, Алибоев (Собирхўжаев, 61), Черан (Файзуллаев, 83), Рашидов (Турғунбоев, 61), Холматов (Эркинов, 46), Шаркич (Темиров, 46).
Голлар: Ботака, 2 - 0:1. Рашидов, 28 - 1:1.