Клуб янгиликлари

Аброр Исмоилов "Нефтчи"га ижарага берилди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "Нефтчи"га ижарага берилди.

Ижара муддати 2022 йилги мавсумни ўз ичига олади ва ёзги трансфер ойнаси пайтида клубимиз уни ижарадан қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 2020 йил бошида "Пахтакор"га келиб қўшилган Аброр ҳозиргача жами 61 учрашувда 4 тўп муаллифи бўлган.