Клуб янгиликлари

Оливер Шаркич "Пахтакор" билан шартнома имзолади

Клуб янгиликлари
"Андерлехт" ва "Бенфика" жамоалари тарбияланувчиси саналган Олишер Шаркич "Пахтакор" билан 2022 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Оливер фаолияти давомида "Фафе" (Португалия), "Лидс" (Англия), "Баракалдо" (Испания), "Бартон Альбион" (Англия), "Мансфильд Таун" (Англия) ва "Блэкпул" (Англия) каби жамоалар сафида ўйнаган. Бир неча кун аввал "Блэкпул"ни тарк этди ва бугун жамоамиз билан шартнома имзолади. 

Шаркич Черногориянинг турли ёшдаги терма жамоалари сафида майдонга тушган. "Бенфика" ёшлар жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигасида қатнашиб, бир неча голлар муаллифига айланган.

Умид қиламизки, Шаркич голлари билан "Пахтакор"нинг ғалабалари ва совринлар қўлга киритишига катта ҳисса қўшади. "Пахтакор"га хуш келибсан, Оливер!