Клуб янгиликлари

Муҳаммадали Ўринбоев тўрт ёш тоифасидаги мусобақада совриндор бўлди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев 2021 йил тўрт ёш тоифасидаги мусобақаларда иштирок этиб, уларнинг барчасида совриндорга айланди.

Ўринбоев U-16 Ўзбекистон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

U-18 биринчилигида эса "Пахтакор" билан иккинчи ўринни эгаллади. U-21 чемпионатида ҳам Ўринбоев кумуш медалларга эга чиқди.

"Пахтакор" асосий таркибида дебют қилган ярим ҳимоячи икки учрашувда майдонга тушиб улгурди. Асосий жамоа чемпионликни муддатидан олдин расмийлаштирди.