Клуб янгиликлари

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг охирги тур ўйинида "Шерлар" Тошкент дербисида яна бир бор "Бунёдкор" билан тўқнаш келишади.

“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 31 беллашувнинг 12тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9та баҳсда дуранг ва 10 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. Жамоамиз 39 тўп киритиб, 33 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган.

"Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда 4 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият қайд этганмиз. Рақиб 26 тўп киритган ва жамоамиз 17 гол уришга муваффақ бўлган.

Навбатдаги дербини "Пахтакор"дан дисквалификация сабабли Фарруҳ Сайфиев, Аброр Исмоилов, Шерзод Аъзамов ва Драган Черан ўтказиб юборади. Рақибимиз сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.
 
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 27 ноябрь, шанба куни соат 15:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.