Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 28 ноябрь куни Россия блогерларидан иборат "Амкал" жамоаси билан ўйнайди

Клуб янгиликлари
28 ноябрь куни мухлисларни "Пахтакор" стадионида футбол шоуси кутмоқда.

Шу куни Россияда блогерлардан иборат жамоа сифатида ташкил этилган "Амкал" жамоаси "Пахтакор" меҳмони бўлади. Мазкур баҳс Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган "Ёшлар ойлиги" доирасида ташкил этилмоқда. "Амкал" жамоасига қарши ёшлар жамоамиз футболчилари баҳс олиб боришади.

Беллашув 28 ноябрь, якшанба куни соат 15:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Барча мухлисларни ушбу футбол шоусига таклиф этамиз.