Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" билан кубокдаги баҳсни Шукуруллаев бошқаради

Клуб янгиликлари
ПФЛ Ўзбекистон Кубоги ярим финали учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

"Бунёдкор" билан беллашувни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Сидоров ва Отабек Қосимов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида олти ўйинда ишлаган ва уларнинг ҳаммасида жамоамиз зафар қучган. Жорий мавсум уйда "Машъал" 3:0, АГМК 1:0 ва "Турон" 3:1, сафарда эса "Қизилқум" 1:0 ҳисобида доғда қолдирилган.

"ПАХТАКОР" – "БУНЁДКОР"
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Отабек Қосимов (Тошкент), Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров (Тошкент).
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев (Бухоро).
VAR ассистент: Андрей Цапенко (Тошкент вилояти).
Комиссар: Шерзод Ражабов.