Клуб янгиликлари

Питер Хюистра: "Рақибга босим уюштириш орқали ўйинни назорат қилдик"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" бош мураббийи "Локомотив" билан дербидан кейин ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Илк дақиқалардан бошлаб хавфли вазиятлар яратишга уриндик. Рақибга босим уюштириш йўлини топдик. Мезбонлар фақат стандарт вазиятлардагина кескинлик юзага келтира олишди. Ўйиндаги устунлик тўлиқ жамоамиз томонида бўлди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйин суратини сақлаб қолишди.  "Пахтакор"нинг  "Локомотив" ва "Бунёдкор"га қарши баҳслари доим шиддатли ўтади. Футболчиларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди.

Рақиб яхши ўзинг кўрсатадиган жамоа. Биз уларга ҳимоядан ҳужумга ўтиш вақтидаёқ босим уюштирдик. Бўш худудлар бермадик. 

Жамоада 24 нафар футболчи бор. Уларнинг ҳар бири имконият олишга ҳақли. Боян Матичнинг сўнгги пайтларда соғлиғи билан боғлиқ муаммоси бор эди. Бугун унга имконият бердик. Лекин оёғида бироз оғриғи бор.

Мавсум давомида яхши майдонлар сифатида "Пахтакор",  "Локомотив" ва "Насаф" майдонларини кўрсатган бўлардим. "Бунёдкор" стадионида сўнгги турда ўйнаймиз. Қолган майдонлар ичидан ёмонини танлаб олса бўлади.