Клуб янгиликлари

U-18 жамоамиз Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" U-18 жамоаси мамлакат чемпионатида иккинчи ўрин соҳибига айланди.

Охирги турда Қибрайда "Машъал"дан 3:2 ҳисобида устун келган Дмитрий Ан ва Сарвар Ҳайдаров шогирдлари чемпионга айланган "Нефтчи"дан икки очко кам жамғаришди. Сўнгги турларда "Сурхон" ва "Шўртан"га қарши баҳсларда йўқотилган очколар тарбияланувчиларимизнинг чемпионга айланишига йўл қўймади. Шунга қарамай, ушбу ёш тоифасидан бир неча ёшлар аллақачон асосий таркибдан жой олиб улгурганини таъкидлаш лозим. Бу ёш жамоасида ўйнаши мумкин бўлган Пўлатхўжа Холдорхонов, Аббос Файзуллаев, Риан Исломов ва Муҳаммадали Ўринбоев каби ёшларимиз асосий таркиб билан машғулотларда иштирок этиб келишмоқда. Шу сабабли асосий вазифа саналган асосий таркибга ўйинчи етиштириб бериш борасида бу тоифа ўз ишини яхши уддалаб келмоқда деб айтиш мумкин.