Клуб янгиликлари

Ёшларимиз Жиззахда ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-21 жамоаси 23-турда Жиззахда муҳим ғалабани қўлга киритди.

"Сўғдиёна" билан беллашув кескин кечди ва жамоалар бир-бирига деярли бўш ҳудудлар қолдирмасликка уринди. Биринчи бўлимда мезбонларнинг бир ўта хавфли зарбаси ноаниқ кетган бўлса, 36-дақиқада жамоамиз ҳисобни очди. Пенальтидан Ботир Ирисметов унумли фойдаланди. Иккинчи бўлим ўрталарида Пўлатхўжа Холдорхоновнинг зарбасидан сўнг дарвозага кириб кетаётган тўпни мезбонлар ҳимоячиси қайтариб юборишга эришди. 70-дақиқада эса ҳисоб тенглашди. Акмалов мезбонларнинг жавоб тўпини киритди. Шундан кейин ҳужумларни кескинлаштирилган ёш футболчиларимиз 88-дақиқада ғалаба голини уришди. Қанотдан узатилган тўпни захирадан туширилган Рустам Турдимуродов яқин масофадан дарвозага киритди. Муҳим ғалабадан кейин ёшларимизда мавсумни совриндорлар сафида тугатиш имконияти анча ошди.

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
23 октябрь. Жиззах. "Сўғдиёна" базаси майдони.
Ҳакамлар: Р.Абдувоҳидов, Б.Бегалиев, Б.Бердибеков, М.Файзуллаев. 
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
"Сўғдиёна": Пирматов, Куйбоков, Собиржонов (Ҳайитжонов, 69), Умаров (Шодмонов, 61), Акмалов, Ҳошимов, Орзиқулов, Мавлонқулов (Тошмуродов, 61), Сайимназаров, Аламов, Сойипов.
"Пахтакор": Боймуродов, Асқаров, Эргашбоев (Мифтахуддинов, 90+1), Раҳматуллаев (Абдулазизов, 77), Ирисметов, Абдураззоқов (Пўлатов, 73), Позилов, Ашуров, Ортиқбоев, Ўринбоев (Турдимуродов, 82), Холдорхонов.
Голлар: Ирисметов, 36-пен - 0:1. Акмалов, 70 - 1:1. Турдимуродов, 88 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Орзиқулов, 18. Сайимназаров, 53. Ортиқбоев, 80.