Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 23-бор Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ўйнайди

Клуб янгиликлари
Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 22 марта ярим финалларда иштирок этган.

Кубокда 22 бор ярим финалга чиқиб, шуларнинг 16тасида "Пахтакор" финалга йўлланмани қўлга киритган. Финалларнинг 13тасида жамоамиз муваффақиятга эришганини эслатиб ўтамиз. Ҳал қилувчи баҳсларда уч бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019 ва 2020 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган. "Олимпик"ни енгиб, "Шерлар" 23-марта ярим финалда қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.