Клуб янгиликлари

"Қизилқум" билан ўйинда Фирдавс Норсафаров ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари
ПФЛ Суперлиганинг 22-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўтадиган ўйинни Фирдавс Норсафаров бошқариб боради. Ушбу ҳакам чемпионат доирасида "Пахтакор"нинг беш беллашувида ишлаган ва уларнинг барчасида жамоамиз зафар қучган. Учрашувни бошқаришда Норсафаровга ён ҳакамлар Далер Тиллоев ва Ҳасан Набиев ёрдам беради.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Далер Тиллоев (Тошкент), Ҳасан Набиев (Тошкент), Ҳусан Музаффаров (Тошкент).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.