Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз мавсумни дуранг билан бошлади

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футзалчилари Ўзбекистон чемпионати 1-турининг илк ўйинида "Навбаҳор" билан дуранг ўйнашди.

1-тур баҳсларига Фарғонадаги "Само" мажмуаси мезбонлик қилмоқда. Беллашувда ҳисобни Феруз Фахриддинов очди. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан рақибдан Сотволдиев мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда жамоамизда ҳисобни ўзгартириш учун бир неча қулай имкониятлар юзага келди, аммо аниқ зарба беришдаги хатолар ғалаба қозонишга йўл қўймади. Эртага футзалчиларимиз "Максам-Чирчиқ" билан баҳс олиб боради.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 1:1 (1:1)
Голлар: Фахриддинов 7  - Сотволдиев 10.
"Пахтакор": Суннатилла Анваров, Феруз Фахриддинов, Константин Свиридов, Акмал Элмуродов, Алишер Ибрагимов.
Захира: Дилшод Ирсалиев, Абубакир Усмон, Сардор Бобожонов, Муҳаммад Зоиров, Шоислом Шобаҳромов, Шерзод Мустафоев, Заҳриддин Абдувалиев.