Клуб янгиликлари

Ғалабали одим давом этади

Клуб янгиликлари
Суперлига 16-турида Азиз Турғунбоевнинг голи жамоамизга АГМК устидан муҳим ғалаба тақдим этди.

Ўйин бошидан ташаббусни қўлга олган жамоамиз 5-дақиқада ҳисобни очди. Черан узатган тўпни рақиб ҳимоячиси хатога йўл қўйгач, дарвозабон билан бирга-бир чиққан Турғунбоев ҳисобни очди. Шундан кейин ҳам ҳужумкорликни давом эттирган жамоамиз биринчи бўлимнинг ўзида орадаги фарқни ошириши мумкин эди. Матичнинг икки хавфли зарбасини Раҳимов қайтарди. Шунингдек, рақиб посбони Чераннинг аниқ зарбаси йўлига ҳам ғов бўлди. Холматов ва Черан томонидан урилган голлар эса ҳакам томонидан ҳисобга олинмади.

Иккинчи бўлимда "Шерлар" ўйинни назорат қилишда давом этишди. 54-дақиқада Черан яқин масофадан қулай вазиятда аниқ зарба бера олмади. Меҳмонларда беллашув мобайнида икки қулай вазият бўлди. Ҳар икки ҳолатда Суюнов маҳорат кўрсатиб, ишончли ўйини билан ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Кичик ҳисобдаги натижа баҳс охиригача ўзгармади. "Пахтакор" ғалабали серияни сақлаб қолди ва иккинчи ўринни эгаллаб турган "Сўғдиёна"дан 14 очкога ўзиб кетди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 1:0 (1:0)
26 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, Р.Фозилов, М.Нехочин, Ф.Янсупов.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: В.Назаров.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Муҳиддинов, 86), Турғунбоев, Черан (Аброр Исмоилов, 72), Холматов (Эркинов, 72), Матич (Темиров, 86).
АГМК: Раҳимов, Қосимов (Фортес, 75), Раҳмонов, Йўлдошев, Полвонов (Шоаҳмедов, 46), Тошматов (Гадоев, 89), Отахонов, Турсунов (Жўраев, 86), Жокич, Боакйе, Аҳмадалиев (Сулаймонов, 75).
Гол: Турғунбоев, 5 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Черан, 45+2. Сайфиев, 90+3. Суюнов, 90+4.
Четлатиш: Отахонов, 82.