Клуб янгиликлари

Мавсумнинг биринчи ярми якунлари

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ёзги танаффусгача 2021 йил жами 19 учрашувда майдонга тушди.

Шу ўйинларнинг 12тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 6 марта дуранг ўйнашди. Бир сафар жамоамиз мағлубиятга учради. 32 марта рақиб дарвозасига ишғол этилиб, дарвозамиздан 14 гол ўтказиб юборилди. 19 ўйиндан 11тасида "Пахтакор" дарвозаси дахлсиз қолди.

Тўпурарлар рўйхатида Драган Черан 10 гол билан етакчилик қилмоқда. У Суперлигада 7, Чемпионлар Лигасида 2 ва Суперкубокда 1 гол муаллифи бўлди. Шерзод Темиров ҳамда Эрен Дердийок 4тадан тўп киритди. Жами 11 нафар футболчи ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 32 голдан 31тасини футболчиларимиз урган, яна бир тўп автогол сифатида қайд этилган.

"Пахтакор" тўпурарлари-2021
10 – Черан
4 – Темиров, Дердийок
3 - Турғунбоев
2 - Рашидов, Йўлдошев, Муҳиддинов
1 - Сайфиев, Эркинов, Холдорхонов, Холматов.