Клуб янгиликлари

U-21 жамоамиз "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 10-турида "Сўғдиёна" билан дурангга имзо чекди.

Ўйин бошидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. Жаримадан тепилган тўп дарвозага кириб кетаётган пайтда Асадовнинг вазиятни бартараф этишга уриниши муваффақиятсиз тугади ва рақиб ҳисобни очди. Шундан кейин ташаббусга эришган ёшларимиздан Файзуллаев ва Жабборов қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни янада оширган ёшларимиз бир неча бор кескин ҳолатларни юзага келтиришди, бироқ уларнинг биттасидан фойдаланишди холос. Қўшиб берилган сўнгги сонияларда Турдимуродов боши билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунланди ва жамоамиз ўз ҳисобига бир очко ёзиб қўйди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 1:1 (0:1)
18 июнь. Қибрай. 65 томошабин.
Ҳакамлар: Э.Турсунов, С.Саидаҳмадов, О.Ўролов, Ҳ.Музаффаров. 
Назоратчи: Б.Тоғаев.
"Пахтакор": Нажафалиев, Асқаров (Абдусаломов, 17), Ирисметов (Ўктамов, 78), Файзуллаев (Турдимуродов, 46), Саримсоқов, Жабборов, Тодоров, Мифтахуддинов, Ўринбоев, Асадов, Азмиддинов.
"Сўғдиёна": Пирматов, Бойсариев (Собиржонов, 90+2), Куйбоков, Юнусов, Умаров (Камолов, 57), Ҳошимов (Бахтиёров, 57), Нурмуродов (Сафаров, 76), Отамуродов, Мавлонқулов (Тошмуродов, 68), Сайимназаров, Аламов.
Голлар: Асадов, 4-авт - 0:1. Турдимуродов, 90+5 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Юнусов, 32. Ўринбоев, 40. Ирисметов, 78. Куйбоков, 79.