Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида "Дамас" автомобили соҳибига айланинг!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасида бугун бўлиб ўтадиган учрашувда мухлислар автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. Бугун олий лиганинг 8-турида жамоамиз "Навбаҳор"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 18:30да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотилмоқда. Батафсил маълумот учун +99871-2413723 рақамига боғланишингиз мумкин.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!