Клуб янгиликлари

Виталий Суюнов таваллудига 84 йил тўлди

Клуб янгиликлари


"Пахтакор"нинг афсонавий ҳимоячиларидан бири Виталий Суюнов 1937 йил 22 майда таваллуд топган.

Футбол билан шуғулланишни "Пишевик" жамоасида бошлаган Суюнов кейинчалик "Меҳнат захиралари" жамоасида катта футболга кириб келган. 1960 йилдан 1968 йил охиригача эса фаолиятини "Пахтакор" сафида ўтказган. 1962 йил "Пахтакор" билан СССР чемпионатидаги энг юқори натижа - олтинчи ўрин эгалланишига ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан ҳисса қўшган. "Пахтакор" сафида 230 учрашувда майдонга тушган Суюнов жамоамиз тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Шунингдек, у жамоамизда бош мураббий сифатида ҳам фаолият юритган.

Виталий Суюнов 2016 йил вафот этган. Ушбу афсона доимо "Пахтакор" футбол клуби томонидан ёдга олинади ва хотирланади.