Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасида учинчи рақибимиз Ироқнинг "Эйр Форс" клуби бўлади

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасида гуруҳимизнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.

Плей-офф ўйинида Ироқнинг "Эйр Форс" клуби Саудия Арабистонида "Ал Ваҳда"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланма олди. Шу тариқа гуруҳда Эрон, Ироқ ва БАА клублари билан тўқнаш келамиз.

"В" гуруҳи беллашувлари БААнинг Шаржа амирлигида жойлашган "Шаржа" стадионида ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жамоамизнинг тўрт беллашуви маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. "Шаржа" билан баҳслар эса Тошкент вақтига 23:00да старт олиши белгиланган.

14 апрель, 20:00
"Пахтакор" - "Трактор"

17 апрель, 20:00
"Эйр Форс" - "Пахтакор"

20 апрель, 23:00
"Шаржа" - "Пахтакор"

23 апрель, 23:00
"Пахтакор" - "Шаржа"

26 апрель, 20:00
"Пахтакор" - "Эйр Форс"

29 апрель, 20:00
"Трактор" - "Пахтакор"