Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 14-турни йирик ютуқ билан тугатишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзалчилари олий лига 14-турини йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди.

"Қўқон-1912"га қарши ўйнаган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари ушбу жамоани 12:3 ҳисобида мағлуб этишди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 5 тўп киритган жамоамиз иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни пасайтирмади. Акбар Усмонов ҳисобига беш гол ёзилган бўлса, Дилмурод Шавкатов, Дилшод Ирсалиев ва Муҳаммад Зоиров иккитадан тўп киритди. Яна бир гол Аваз Абдувалиев томонидан урилди. Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" 104 очко тўплаган ҳолда охирги икки тур олдидан яққол пешқадамлик қилмоқда.

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 12:3 (5:1)
Голлар: Усмонов 6, 33, 34, 34, 39, Шавкатов 8, 13, Ирсалиев 10, 12, Зоиров 27, 32, Абдувалиев 30 - Каримов 13, Тўхтабоев 26, Толипов 39.