Клуб янгиликлари

Ислом Аҳмедов "Пахтакор" академиясида фаолиятини давом эттиради

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол академияси директори сифатида ишлаб келаётган Ислом Аҳмедовнинг "Металлург" клубига ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз.

Тажрибали мутахассис деярли икки йилдан буён футбол академиямизга бошчилик қилиб келмоқда. Айни пайтда унинг режаларидан бошқа клубда ишлаш ўрин олмаган. Шу сабабли Аҳмедовнинг "Металлург"да ишлаши тўғрисида гап-сўз асосга эга эмас.