Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз 13-турда йирик ғалабаларга эришди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси олий лигада 13-тур ўйинларини ўтказди.

Дастлабки баҳсда "Локомотив" билан ўйнаган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари дербида 8:1 ҳисобида зафар қучишди. Акбар Усмонов 4 гол муаллифига айланган бўлса, Шерзод Мустафоев, Феруз Фахриддинов, Константин Свиридов ва Илҳом Ражабов биттадан тўп киритишди. 

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 1:8 (1:3)
Голлар: Каримов 10 - Мустафоев 2, Усмонов 11, 16, 28, 29, Фахриддинов 27, Свиридов 29, Ражабов 35.

Иккинчи учрашувда "Металлург"га қарши ўйнаган жамоамиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аваз Абдувалиев, Суннат Жўраев, Акбар Усмонов ва Феруз Фахриддинов урилган голлар муаллифи бўлишди. 35 беллашувда 94 очко тўплаган "Пахтакор" футзалчилари пешқадамлик қилмоқда.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:0)
Голлар: Қодиров 18-пен - Абдувалиев 23, Жўраев 32, Усмонов 37, Фахриддинов 40.