Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Локомотив" ўйинида "Дамас" автомобилини ютиб олинг!


"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида 21 апрель куни ўтадиган учрашувда мухлислар автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 18:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. "Металлург" билан беллашувда сотилган чипталар ҳам ушбу акцияда қўшиб ўйналади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотилмоқда. Батафсил маълумот учун +99871-2413723 рақамига боғланишингиз мумкин.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?