Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Суперкубоги превьюси. "Пахтакор" - "Насаф"

Клуб янгиликлари

6 март куни "Шерлар" Самарқандда "Насаф" билан Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар жамоамиз суперкубокда уч бор майдонга тушиб, уларда мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган. "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда Ўзбекистонда барча мусобақаларда зафар қучган биринчи жамоага айланади. Шу сабабли жамоамиз мазкур ўйинда бор имкониятини ишга солишга интилади. Суперкубокдаги учрашув бош мураббий Питер Хюистра учун расмий дебют бўлади.

Мазкур баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров бўлса, Жаҳонгир Раҳматуллаев комиссар этиб тайинланган. Агишев ҳозиргача Суперкубок ўйинларида ҳакамлик қилмаган.

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги беллашув 6 март, шанба куни Самарқанддаги "Динамо" стадионида соат 16:00да бошланади.