Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Локомотив". Учрашув рақамлари ва маълумотлар


21 апрель куни "Пахтакор" олий лиганинг 7-турида "Локомотив"ни қабул қилади.

Тошкент дербисида жамоалар сафида ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Душанба кунидан "Пахтакор" мазкур беллашувга тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоа аъзолари ишқибозларни ғалаба билан хурсанд этиш учун бор кучларини беришади.

Жамоалар олий лига доирасида 24 учрашувда майдонга тушишган. 16 беллашувда "шерлар" зафар қучиб, 5 дуранг ва 3 мағлубият кузатилган. Киритилган тўплар бўйича яққол олдиндамиз - 56:21.
"Пахтакор" мезбонлик қилган 12 ўйиннинг 9тасида ғолиб чиққан. 2 беллашув дуранг билан тугаб, бир марта "Локомотив" сафардан ютуқ билан қайтган. Ўзаро ўйинлар борасида катта устунлик жамоамиз тарафида эканини кўриш мумкин.

Учрашувни Бахтиёр Намозов бошқариб боради.

21 апрель, жума
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Ёшлар жамоалари беллашуви 20 апрель, пайшанба куни 16:00да Қибрайдаги стадионда старт олади. Асосий жамоалар тўқнашуви 21 апрель, жума куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Ўйинга чипталарни стадион кассаларидан 10 ва 20 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Дербига ташриф буюринг ва бизни қўллаб-қувватланг!

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?