Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мухлислар клуби: янги мавсумга янги ғоялар билан

Клуб янгиликлари

2021 йилги мавсумга нафақат клуб ёки жамоа, балки ишқибозларимиз ҳам яхши кайфиятда ҳозирлик кўришмоқда.

2020 йил коронавирус пандемияси сабабли футбол мусобақалари аксарият пайтда мухлисларсиз ёки стадионга ишқибозларнинг чекланган миқдорда киритилиши тарзида ўтди. 2021 йилда эса юртимизда вазият барқарор бўлиб тургани туфайли стадионларда мухлислар сони кўпайишига рухсат берилиши мумкин. Шу сабабли "Пахтакор"ни янги мавсумда қўллаб-қувватлаш, жамоани руҳан қўллаш учун янгиликларга қўл уриш, мухлислар клубининг янги режалари билан танишиш мақсадида "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва мухлислар клубининг фаоллари ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ишқбозлар ўзларининг ғоялари билан раҳбариятни  таништириб, севимли жамоаларини қўллаб туриш борасида янги ғоялари ҳақида маълумот беришди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти доимо мухлислар билан учрашувлардан хурсандлиги, ишқибозлар футболнинг ажралмас бўлаги экани ва уларга кўмак беришга тайёр эканликларини таъкидлашди.