Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 2020 йилда 100та гол урди

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги финалидаги голлар билан жамоамиз мавсумни роппа-роса 100та тўп киритган ҳолда якунлади.

АГМК дарвозасига финалнинг 59-дақиқасида киритилган тўп "Пахтакор"нинг 2020 йил расмий баҳсларда урган 100-голига айланди. Жамоамиз Суперлигада 76, Чемпионлар Лигасида 9 ("Ал Ҳилол" билан ўйинлар ҳам киритилган), Ўзбекистон Кубогида 15 тўп киритишга муваффақ бўлди. Жамоамиз 38 ўйинда майдонга тушган. Бир баҳсда ўртача 2,63тадан гол урилган. Дарвозамиздан эса 25 тўп ўтказиб юборилган. Жами 20 учрашувда дарвозамиз дахлсизлиги сақланиб қолган.