Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги финали превьюси: АГМК - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" 20 декабрь куни ўз тарихида 16-бор Ўзбекистон Кубоги финалида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 15 марта финалларда иштирок этган. Финалларнинг 12тасида муваффақиятга эришилганини эслатиб ўтамиз. Ҳал қилувчи баҳсларда атиги уч бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011 ва 2019 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган. Финалда АГМК билан икки ўйин бўлиб ўтиб, уларда биттадан ғалаба ва мағлубият қайд этилган.

Ўтган мавсум "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалида АГМКдан 3:0 ҳисобида устун келган. Драган Чераннинг уч голи жамоамизга ғалаба олиб келганди. У финалларда хет-трикка эришган ягона футболчи саналади.

Жамоамиз ҳозиргача 15 финалда рақиб дарвозаларига жами 32 гол уриб, ўз дарвозасидан 16 тўп ўтказиб юборган. "Шерлар" иштирокидаги финаллар 2 марта пенальтилар сериясигача етиб бориб, уларда биттадан ғалаба ва мағлубият қайд этилган. Қўшимча бўлимларда эса икки бор кубок қўлга киритилиб, бир сафар мағлубиятга учралган. Финаллардаги тўпураримиз Леонид Кошелев ҳисобланади. Унинг ҳисобида 4 гол мавжуд. Драган Черан 3, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Анвар Солиев ва Иракли Климиашвили ҳисобида 2тадан тўп мавжуд.

"Пахтакор" билан Ўзбекистон Кубогида энг кўп зафар қучган футболчи Анвар Солиев ҳисобланади. У 7 марта кубокни боши узра жамоамиз сафида баланд кўтарган. Сервер Жепаров ва Темур Кападзе ҳисобида эса 6та ғолиблик мавжуд. 



1/8 финал
"ПАХТАКОР" - "Сўғдиёна" - 8:1
Голлар: Сергеев 2, 32, Аброр Исмоилов 19, Черан 28, Ҳамдамов 53, Дердийок 57, 67, Сидиқов 72-пен - Болтабоев 63.

Чорак финал
"ПАХТАКОР" - "Қизилқум" - 1:0
Гол: Сергеев 50.

Ярим финал
"Қўқон-1912" - "ПАХТАКОР" - 0:3
Голлар: Сергеев 31, Ҳамдамов 74, Дердийок 90+4.

АГМКнинг финалгача босиб ўтган йўли:

1/8 финал
Локомотив - АГМК - 0:3
Голлар: Ватсадзе 22, Жумабоев 59-авт, Абдураҳимов 64.

Чорак финал
АГМК - "Металлург" - 4:3
Голлар: Ватсадзе 11, Раҳмонов 23, Жўраев 42, Полвонов 113 - Тошқўзиев 7, 18, Нарзуллаев 65.

Ярим финал
АГМК - "Насаф" - 1:0
Гол: Абдураҳимов 16.

АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал ўйини 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 15:00да бошланади.