Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари
Артём Петросян шогирдлари 1-турда "Пахтакор-79" жамоасини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Пўлатхўжа Холдорхонов дублга эришган бўлса, захирадан туширилган Пўлатов ўз ҳисобига бир тўп ёзиб қўйди.

2-турда "Пахтакор-2" 15 сентябрь куни Тошкентда "Рубин" жамоаси меҳмони бўлади.

"ПАХТАКОР-2" - "ПАХТАКОР-79" - 3:0 (0:0)

"Пахтакор-2": Абдунабиев, Жўраев, Парпиев, Саримсоқов, Холдорхонов, Азмиддинов, Ҳалилов, Абдуманнонов, Ҳусанов, Қўчқоров, Раҳимов.

Голлар: Холдорхонов, 62 - 1:0. Пўлатов, 85 - 2:0. Холдорхонов, 90 - 3:0.