Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 3-турни ғалаба билан якунлашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 3-тур баҳсларини "Навбаҳор" устидан 8:3 ҳисобидаги ютуқ билан тугатишди.

3-турнинг охирги ўйинида "Навбаҳор"га қарши ўйнаган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари рақибдан 8:3 ҳисобида устун келишди. Беллашувда Суннатилла Жўраев хет-трикка эришган бўлса, Дилмурод Шавкатов ҳисобига икки тўп ёзилди. Аваз Абдувалиев ва Абдуғаффор Маҳмудов биттадан гол муаллифига айланди. Яна бир тўп рақиб ўйинчиси томонидан ўз дарвозасига киритиб қўйилди.

3-тур баҳсларидан кейин "Пахтакор" 24 очко тўплаган ҳолда яқин таъқибчиси АГМКни уч очкога ортда қолдирмоқда.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 8:3 (7:2)
Ҳакамлар: Ш.Муҳиддинов, Ф.Музаффаров, Ф.Азизов.
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Одилов, Усмонов, Шавкатов, Абдувалиев.
Захира: Ирсалиев, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Ражабов, Иброҳимов, Зоиров, Маҳмудов.
"Навбаҳор": Жўраев, Мамажонов, Шокиров, Мамадалиев, Маллиев.
Захира: Бойхонбоев, Ғаниев, Абдурашидов, Исоқов.
Голлар: Шавкатов 1, 17, Жўраев 3, 7, 31, Ғаниев 10-авт, Абдувалиев 17, Маҳмудов 20 - Абдурашидов 6, Маллиев 9, Мамадалиев 35.