Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз АГМКдан устун келди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича олий лига 3-турида марказий баҳсда "Пахтакор" АГМКни доғда қолдирди ва якка пешқадамга айланди.

Биринчи бўлимда устунлик билан ўйнаган футзалчиларимиз кетма-кет рақиб дарвозаси атрофида кескин ҳолатларни юзага келтиришди. 17-дақиқада Суннатилла Жўраев жуда кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда бир неча марта тезкор ҳужум ташкил қилган жамаомиз 29-дақиқада орадаги фарқни оширди. Акбар Усмонов АГМКнинг икки ўйинчисидан ўтиб кетди ва тўпни дарвозага йўллади. Сўнг "Пахтакор" дарвозасига белгиланган икки пенальтидан рақиб футзалчиси Абдураҳмонов аниқ фойдаланди. 38-дақиқада эса Шуҳрат Тошмедов шогирдлари ғалаба голини уришди. Дабл пенальтидан унумли фойдаланган Аваз Абдувалиев "Пахтакор"нинг якка пешқадам бўлиб олишини таъминлади.

АГМК - "ПАХТАКОР" - 2:3 (0:1)
АГМК: Умаров, Валижонов, Юнусов, Чориев, Аҳаджонов. 
Захира: Ўлмасбеков, Бердиев, Ропиев, Ҳамроев, Солиҳов, Абдураҳмонов, Нишонов, Аминов, Раҳматов, Олимов.
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Одилов, Усмонов, Шавкатов, Абдувалиев.
Захира: Ирсалиев, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Ражабов, Иброҳимов, Зоиров, Маҳмудов.
Голлар: Абдураҳмонов 30-пен, 35-пен - Жўраев 17, Усмонов 29, Абдувалиев 38.