Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Суперлигадаги яқин ўйинлари муддати маълум

Клуб янгиликлари

Жамоамиз 1-8 сентябрь кунлари Суперлиганинг уч баҳсида майдонга тушади.

"Пахтакор"нинг сентябрь ойида Қатарда Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирокини давом эттириши сабабли ЎзПФЛ жамоамизнинг 10 сентябрга қадар 3 та расмий ўйинда майдонга тушиши кераклигини маълум қилди. Бунда “Шерлар” кетма-кет “Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Металлург” клубларига қарши сафарда ўйнайди.

Учрашувлар қуйидаги саналарга белгиланди:

1 сентябрь, 19:00 “Навбаҳор” — “Пахтакор”

5 сентябрь, 18:00 “Бухоро” — “Пахтакор”

8 сентябрь, 19:00 “Металлург” — “Пахтакор”