Клуб янгиликлари

Футзал бўйича 3-тур баҳслари эртага старт олади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 29-31 август кунлари футзал бўйича олий лига баҳслари 3-турида ўйнайди.

Ушбу турда "Пахтакор" "Қўқон-1912", АГМК ва "Навбаҳор" жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Футзалчиларимиз иштирокидаги барча учрашувлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ҳозирча "Пахтакор" футзал жамоаси 6 беллашувдан кейин 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

29 август, 17:30
ҚЎҚОН-1912 - ПАХТАКОР

30 август, 13:30
АГМК - ПАХТАКОР

31 август, 13:00
ПАХТАКОР - НАВБАҲОР