Клуб янгиликлари

Ёшларимиз асосий рақибдан устун келишди

Клуб янгиликлари

U-21 биринчилиги 11-турида "Пахтакор" ёшлар жамоаси ўзидан олдинда бораётган "Насаф"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ўйинни ҳужумкор тарзда бошлаган футболчиларимиз 13-дақиқада ҳисобни очишди. Жарима майдони ичида рақиблардан устун келган Улуғбек Ҳошимовнинг зарбасидан сўнг рақиб посбонининг қўлига теккан тўп дарвозага бориб тушди. Биринчи бўлимда Улуғбек Ҳошимов икки бор, Темур Мамасидиқов бир марта қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида дарвозабонимиз Шукрон Йўлдошев бир вазиятда муқаррар голдан қутқариб қолди.

Иккинчи бўлимда жамоалар навбатма-навбат хавфли ҳужумлар уюштиришди. Алишер Одиловнинг уринишидан сўнг тўп тўсиндан қайтган бўлса, Йўлдошев икки марта рақибнинг аниқ зарбасидан кейин маҳорат кўрсатди. 70-дақиқада ўйин тақдири амалда ҳал этилди. 22 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Ҳумоюн Шербўтаев ажойиб зарбаси билан голга айлантирди. Шу тариқа ёшларимиз жадвалда ўзларидан олдинда турган "Насаф"ни қувиб этишга эришишди.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 2:0 (1:0)
20 август. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Т.Суюнов, З.Эркинов, Х.Эркинова, Р.Каримов. 
Назоратчи: Б.Тоғаев.
"Пахтакор": Йўлдошев, Рамазонов, Шамсиев, Одилов, Султонмуродов, Жиянов (Ирисметов, 86), Жўраев, Шербўтаев, Мамасидиқов (Эргашбоев, 74), Собиров, Ҳошимов (Чикризов, 86).
"Насаф": Эргашев (Сойибов, 46), Хўжамбердиев (Сафаров, 73), Зоиров, Шокиров, Ҳасанов (Миров, 67), Қосимов (Мукаров, 18), Комилов, Баратов, Каримов (Хушвақтов, 79), Турдалиев, Жумаев.
Голлар: Ҳошимов, 13 - 1:0. Шербўтаев, 70 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Жумаев, 19. Каримов, 36. Хўжамбердиев, 47. Шербўтаев, 64. Шамсиев, 66. Мукаров, 78. Ҳошимов, 83. Зоиров, 86.