Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" жамоаси ушбу санада охирги ўйинини ўтказган

Клуб янгиликлари

1979 йил 8 август куни "Пахтакор" афсонага айланган таркиби билан сўнгги учрашувини ўтказган.

8 август санасида ўтган беллашувда Тошкентда Ворошиловграднинг "Заря" жамоаси 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Дастлаб Михаил Аннинг бурчаддан узатган тўпини Виктор Чуркин боши билан дарвозага йўллаган. 22-дақиқада рақибдан Владимир Заваров ҳисобни тенглаштирган. 26-дақиқада эса Константин Бакановнинг узатмасидан сўнг Владимир Фёдоров ҳам боши билан гол муаллифига айланади. Иккинчи бўлимда Михаил Чуркиндан тўпни қабул қилиб олган Александр Корчёнов жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилган. Ушбу ғалаба туфайли "Пахтакор" охирги 5 учрашувнинг 4тасида ғалаба қозониб, 5 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этаётганди. Бироқ 13 августга белгиланган навбатдаги ўйин учун Минскка етиб бориш жамоамизга насиб этмаган. 8 август куни мухлислар ўша таркибнинг сўнгги учрашувига гувоҳ бўлишганди.

"ПАХТАКОР" - "ЗАРЯ" - 3:1 (2:1)
1979 йил, 8 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 32000 томошабин.
Голлар: Чуркин 9, Фёдоров 26, Корчёнов 57 - Заваров 22.
"Пахтакор": Покатилов, Собиров, Аширов, Агишев, Загуменних, Корчёнов, Баканов (Куликов, 75), Ан, Макаров (Эшбўтаев, 46), Фёдоров, Чуркин.
"Заря: Князев, Полукаров, Малигин, Игнатенко (Найденко, 60), Рабочий, Сорокалет, Кузнецов, Оленев (Иванов, 65), Колесников, Куксов, Заваров.