Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчиларида коронавирус аниқлангани бўйича маълумот

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" асосий жамоасининг 5 нафар футболчисида коронавирусга топширилган тест натижалари ижобий натижа берди.

Юртимизда коронавирус пандемиясига чалинган инсонлар аниқланиши билан "Пахтакор" футбол клубида доимий равишда футболчилар ва клуб ходимлари мунтазам тарзда тест топшириб келишди. Ўзини нохуш ҳис қилган 5 нафар футболчида коронавирус учун топширилган тест натижалари ижобий натижа бергач, футболчилар ва ходимлар яна бир бор тест топширишди. АГМК билан ўтказилган Суперлига 9-тур баҳсидан кейин баъзи футболчилар соғлиғида муаммолар пайдо бўлди, шундан кейин машғулотлар вақтинча тўхтатиб турилди.

Айни пайтда коронавирус аниқланган 5 нафар футболчи изоляцияга олинди ва уларни даволаш жараёни бошлаб юборилди. Футболчилар доимо тиббий назорат остида бўлиб турибди ва барча зарур воситалар билан таъминланмоқда.