Клуб янгиликлари

Драган Черан "Пахтакор" сафида Суперлигада 50 ўйинда 34 гол урди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг сербиялик легионери Драган Черан жамоамиз сафида Суперлигада 50-учрашувда майдонга тушди.

"Машъал" билан беллашув Черан учун "Шерлар" таркибида Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей 50-ўйинга айланди. Ушбу баҳсларда у 34 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Барча мусобақаларда эса унинг ўйинлари сони 70тага, киритган тўплари сони эса 45тага етиб улгурди. Чемпионат ўйинларида майдонга тушиш бўйича у хорижлик футболчилар орасида Кахи Махарадзе, Боян Миладинович, Гочгули Гочгулиев, Уче Ихеруоме, Аднан Ораховац ва Дарко Марковичдан кейин 7-ўринга кўтарилди. Хорижлик тўпурарлар орасида у аллақачон пешқадамга айланиб бўлган.

"Машъал" билан учрашувдан кейин Драган Черан ПФЛ томонидан март ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифига аталган совринларни қабул қилиб олди.