Клуб янгиликлари

Уч гол ва уч очко

Клуб янгиликлари

Суперлига 7-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон"ни ишончли тарзда мағлуб этиб, пешқадамликни давом эттирди.

Илк дақиқадан ҳужумга отланган жамоамиз ҳисобни очиши мумкин эди. Чераннинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди. Кейинроқ Собирхўжаев, Дердийок ва Ҳамробековнинг хавфли зарбалари голга айланмади. Меҳмонлар эса 23-дақиқада ҳисобни очишди. Суюнов Касьянга нисбатан қўполлик ишлатди деб ҳисоблаган ҳакам пенальти белгилади. Касьяннинг ўзи 11 метрлик зарбани аниқ ижро этди. Шундан сўнг "Пахтакор" янада катта шиддат билан олдинга ўтди. 38-дақиқада жамоамиз икки тўп киритишга эришди. Дастлаб Собирхўжаевнинг пасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиққан Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди. Тўп майдон марказидан ўйинга киритилгач, уни эгаллаб олган Собирхўжаев 18 метрлардан аниқ зарбаси билан жамоамизни олдинга олиб чиқди - 2:1.

Иккинчи бўлимда ҳам устунликни ўзида сақлаб турган "Пахтакор" кетма-кет рақиб дарвозаси олдида кескин вазиятларни юзага келтиришда давом этди. 66-дақиқада тўпни Собирхўжаевдан қабул қилиб олган Черан 20 метрлардан аниқ зарбаси билан мавсумдаги 7-голини урди. 3:1 натижаси ўйин охиригача ўзгармади. "Шерлар" турнир жадвалини бошқаришда давом этишади.

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 3:1 (2:1)
2 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Э.Турсунов, Ҳ.Шодмонов, А.Буров, И.Ильин.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: Р.Ильясов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев (Комилов, 83), Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан (Аброр Исмоилов, 70), Машарипов, Дердийок (Сергеев, 79).
"Сурхон": Тўраев, Ҳожиакбаров, Бердимуродов (Шайдулов, 56), Каримов (Сулаймонов, 72), Саломов (Ҳ.Ғофуров, 56), Касьян, Ҳасанов (Иброҳимов, 78), Алиев, Меҳмонов, Станоевич, А.Ғафуров (Абдураҳмонов, 78).
Голлар: Касьян, 23-пен - 0:1. Ҳамдамов, 38 - 1:1. Собирхўжаев, 38 - 2:1. Черан, 66 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Кримец, 45+1. Иброҳимов, 90+1. Аброр Исмоилов, 90+3.