Клуб янгиликлари

Денис Иванков "Пахтакор"да иш бошлади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" жамоасида дарвозабон сифатида ўйнаган Денис Иванков клуб тизимида ўз фаолиятини бошлади.

Денис Александрович эндиликда "Пахтакор" футбол академиясида дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради. Иванков 1992-95 йиллар оралиғида "Пахтакор"да 12 учрашувда майдонга тушган. Мураббийлик фаолиятида "Кимёгар", "Пахтакор", "Машъал" ва "Насаф", Украинанинг "Княжа" клубларида ишлаган. Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи саналади. Уни клубимизга қайтгани билан ҳам табриклашимиз мумкин.

Биз Денис Иванковга "Пахтакор"даги фаолиятида омад тилаймиз!