Клуб янгиликлари

U-21 жамоамиз Жиззахда дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 4-турида Жиззахда "Сўғдиёна" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш кузатилди. Дастлабки дақиқаларда ҳар икки жамоа футболчилари кўплаб хатоларга йўл қўйишди. Кейинроқ ўйин суръатига кўниккан ёшларимиз ажойиб ҳужум уюштириб, мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди. 34-дақиқада Мирзаев-Одилов-Шербўтаев ижросида рақиб жарима майдонида уюштирилган комбинация гол билан якунланди. Ҳумоюн яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳам ҳужумга ўтишди. 61-дақиқада Нурматов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 64-дақиқада ушбу ҳужумчи Мирсаидовга нисбатан қўпол ўйнагани сабабли майдондан четлатилди. Қолган вақт давомида тўлиқ ташаббусга эга бўлган жамоамиз кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Шундай қилиб, "Пахтакор" ёшлар жамоаси Жиззахдан бир очко билан қайтди.

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:1)
13 июнь. Жиззах. "Сўғдиёна" базаси майдони.
Ҳакамлар: Р.Абдувоҳидов, Ф.Достонов, Ш.Қаюмов, Х.Норматов.
"Сўғдиёна": Пирматов, Нурматов, Насриддинов (Ибодуллаев, 88), Саҳоб Рашидов (Неъматов, 90+2), Жўрабеков (Ёқубов, 87), Д.Орипов (Сафаров, 46), Яҳёев, Куйбоков, Собиржонов, Пиримқулов, Юнусов (Жабборов, 46).
"Пахтакор": Йўлдошев, Мирсаидов, Рамазонов, Турсунов, Мирзаев (Эргашбоев, 72), Одилов, Султонмуродов, Ҳамиджонов, Файзуллаев, Жиянов (Чикризов, 86), Шербўтаев (Мамасидиқов, 46).
Голлар: Шербўтаев, 34 - 0:1. Нурматов, 61 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Султонмуродов, 70. Жабборов, 77. Рашидов, 90+1.
Четлатиш: Нурматов, 64.