Клуб янгиликлари

Профессионал футбол клублар машғулотига рухсат берилди

Клуб янгиликлари
Қувонарли жиҳат шундаки, Республика Махсус Комиссияси ахбороти эълон қилинди ва профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга рухсат этилгани маълум қилинди. 

Ахборотда, шунингдек, футбол учрашувларини 5 июндан бошлаб давом эттириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

ЎзПФЛ тез орада Ўзбекистон чемпионати қайси санадан старт олиши бўйича алоҳида маълумот беради. 

Икки ойдан ортиқ вақт давомида футболчилар уйларида якка тартибда машқ қилишганди. Жамоамиз энди тезлик билан  машғулотларни бошлайди. Бу борада белгиланган барса қоидаларга риоя этилади. Умид қиламизки, тез орада яна расмий беллашувларга қайтамиз.