Клуб янгиликлари

"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар

Клуб янгиликлари
Жамоамиз таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп беллашувларда ўйнаган футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Узоқ йиллар жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Геннадий Денисов бу борада мутлоқ рекордчи саналади. Бу ҳимоячи чемпионатларнинг жами 371 учрашувида "Пахтакор" учун майдонга тушган. У 13 мавсум жамоамиз сафида ўйнаган. Кейин фаолиятини Россия чемпионатида давом эттирган. Денисов ўзигача мазкур рекорд соҳиби бўлиб турган Биродар Абдураимовдан ўзиб кетган. Жамоамиз афсоналаридан бири саналадиган Абдураимовда эса чемпионатлар доирасида ўтказилган 358 баҳс мавжуд. Денисовни яқин йиллар орасида кимдир қувиб ўтиши деярли имконсиз. Чунки жамоамизда фаолиятини давом эттираётганлар орасида энг яхши кўрсаткич эгаси Владимир Козак ҳисобида 205 учрашув бор.

Сергей Бондаренко "Пахтакор" таркибида 329 беллашувда майдонга тушган. Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб топилган Геннадий Красницкий эса 322 учрашувда ўйнаган.

Кучли ўнликдан Александр Яновский (297), Марат Кабаев (275), Игорь Шквирин (262), Тўлаган Исоқов (252), Виктор Варюхин (245) ва Владимир Штерн (242) ўрин эгаллаган. Яновский "Пахтакор" таркибида энг кўп ўйинда ҳаракат қилган дарвозабон ҳамдир.

Азамат Абдураимов отаси Биродар Абдураимов изидан бориб, жамоамиз учун 238 баҳс ўтказган.

Қуйидаги жадвалда "Пахтакор" учун чемпионатларда 200 ва ундан кўпроқ учрашувлар ўтказган футболчилар исми келтирилган. Уларнинг сони 21 нафарни ташкил қилади.

Геннадий Денисов - 371
Биродар Абдураимов - 358
Сергей Бондаренко - 329
Геннадий Красницкий - 322
Александр Яновский - 297
Марат Кабаев - 275
Игорь Шквирин - 262
Тўлаган Исоқов - 252
Виктор Варюхин - 245
Владимир Штерн - 242
Азамат Абдураимов - 238
Михаил Ан - 232
Мурод Алиев - 232
Юрий Пшеничников - 231
Виталий Суюнов - 230
Владимир Тожиров - 225
Станислав Андреев - 213
Анвар Солиев - 205
Владимир Козак - 205
Идгай Тазетдинов - 202
Олег Моторин - 200