Клуб янгиликлари

Григорий Колосовский: "Вазиятлардан фойдаландик ва яхши ўйин кўрсатдик"

Клуб янгиликлари

Учрашувдан кейин матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи учрашув тўғрисида фикрларини билдириб ўтди.

Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Мавсум энди бошланган бўлишига қарамай, жамоалар тезкор ва ҳужумкор футбол намойиш қилишди. Ўз майдонимизда тўп тепганимиз учун иштиёқ юқори эди. Ғалабага эришишимизда бу муҳим аҳамият касб этди. Ўйинимизда хатолар ҳам учради. Буларни таҳлил қилиб ўтамиз.

Ҳакимов жамоавий ўйинда яхши иштирок этди. Тўп учун курашда охиригача интилди. Жамоа учун фойдали иш бажарди.

Сергеев ва Соҳибов охирги назорат учрашувида жароҳат олишди. Игорь келаси беллашувда жамоага ёрдам бера олишига умид қиламан.

Академия тарбияланувчиларига ҳамиша эътибор бериб келамиз. Бугун 17 ёшга тўлмаган Ғанихонов  дебют қилди. У иқтидорли футболчиларимиздан бири. Таркибда имкониятлари юқори ёшлар етарли. Уларга аста-секинлик билан имкон берамиз.